Автобус ҳайдовчилари кабинасидан магнитолалар олиб ташланади - 2 Июля 2013 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Автобус ҳайдовчилари кабинасидан магнитолалар олиб ташланади

Дата: 07.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

kabinka


















1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга доир иккита ойлик бўлиб ўтади. 


Шу кунлар давомида "Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси томонидан пойтахтимиз жамоат транспортида тозаликни сақлаш, йўловчиларнинг ўзини тутиш маданияти ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилади.

Уюшма мутасаддиларининг айтишларича, айрим йўловчилар автобус салонига писта пўчоғи, қоғоз, пластмасса идишлар ташлаб ёки ўриндиқларга сақич ёпиштириб кетишади. Ўриндиқлар, ҳатто салон шифтидаги кўплаб ёзувлар, бураб чиқарилган болтлар ҳам айрим йўловчиларнинг жамоат транспортида ўзини тутиш маданиятини билмаслигидан далолат беради.


- Ҳафтанинг ҳар жума куни ҳайдовчилар кабинасининг тозалиги назорат текширувидан ўтказилади. Уларда безаклар, тумор ёки катта плакатлар каби ортиқча буюмлар бўлмаслиги керак. Аксарият ҳайдовчилар кабинага ўзбошимчалик билан магнитола ва катта колонкали аудиотизимларни ўрнатиб олмоқда. Бу билан улар кўп ҳолларда нафақат йўловчиларнинг ғашига тегади, балки уларнинг ҳаётини ҳам хавф остига қўймоқда. Энди бундай ускуналар олиб ташланади, дейди "Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси раисининг ўринбосари Исмоил Баҳодиров. 


Шу билан бирга, автопарк ишчилари баъзан беъмани ва хунук ишларга ҳам гувоҳ бўлмоқда. Бу ўринда гап транспорт воситасидаги "рассомлар” ҳақида бормоқда. Бундай воқеаларни кўпроқ трамвай вагонларида учратиш мумкин. 


manba: darakchi.uz
Просмотров: 700

avatar
 
Loginiz: Paroliz: