Banklar xorijiy valyutani faqat plastik kartaga o'tkazib beradigan bo'ldi - 8 Февраля 2013 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Banklar xorijiy valyutani faqat plastik kartaga o'tkazib beradigan bo'ldi

Дата: 08.12.2016
Автор: Khusan


2013 йилнинг 1 февралидан бошлабЎзбекистон Республикаси Марказий банки аҳолига чет эл валютасини сотишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий қилади. 

2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақдсиз шаклда, уларнинг шахсий банк пластик карточкасидаги миллий валютани чет эл валютасидаги халқаро тўлов карточкасига ўтказиб бериш йўли билан сотиш механизмини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Чет эл валютасининг жисмоний шахсларга нақд пулсиз шаклда сотилиши билан боғлиқ барча операциялар ваколатли банкларнинг вилоят, шаҳар ва туман филиалларида очилган ҳамда аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш бўйича барча зарур техник ускуналар билан таъминланган махсус конверсион операциялар бўлимлари орқали амалга оширилади.

Жисмоний шахслар чет эл валютасини сотиб олиш учун ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлимига фақат қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:
– шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий билет);
– чет эл валютасини сотиб олиш учун белгиланган шаклдаги ариза;
– валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун банк ҳисобида етарли миқдордаги миллий валюта мавжуд бўлган шахсий банк пластик карточкаси.

Банкнинг масъул ходимлари тез ва қисқа муддатда ариза берувчи-жисмоний шахснинг хорижда барча ҳисоб-китобларни чекланмаган ҳолда амалга ошириш имконини берувчи халқаро тўлов карточкасига чет эл валютасини ўтказиб бериш орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга оширишга мажбур.

Мамлакатимиз аҳолиси ва чет эл фуқароларидан чет эл валютасини сотиб олишнинг амалдаги тартиби ўзгармасдан қолади. Яъни, ваколатли банклар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари биноларида, аэропортларда, темир йўл вокзаллари, меҳмонхоналар, божхона постларида ҳамда бошқа жамоат жойларидаги айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб оладилар.

2013 йилнинг 1 февралидан жорий этилаётган чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш тартиби фақат жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган валюта айирбошлаш операцияларига татбиқ этилиб, юридик шахслар учун жорий халқаро операцияларни амалга оширишда чет эл валютасини сотиб олишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қуйидаги телефонларига мурожаат этиш мумкин:(8 800) 200-00-44, (8 371) 212-60-18.
 
 манба : darakchi.uz
Просмотров: 1562

avatar
 
Loginiz: Paroliz: