Chevrolet Orlando — o‘zimizda ishlab chiqariladigan yangi mashinami? - 18 Ноября 2013 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Chevrolet Orlando — o‘zimizda ishlab chiqariladigan yangi mashinami?

Дата: 10.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 26 ноябрь куни "General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасигаташриф буюрдилар.

 

alt

Олий мартабали меҳмон қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, шарт-шароитлари билан танишди. Дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган "GM Uzbekistan”, "СамАвто”, "JV MAN Auto – Uzbekistan” сингари корхоналарда енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, махсус машиналар, кенг турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.

 

"General Motors Powertrain Uzbekistan” корхонасини ташкил қилишга оид қарорига мувофиқ ташкил этилган ушбу йирик қўшма корхона минтақамизда автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона заводдир. Бундай ноёб ва мураккаб ишлаб чиқариш корхоналари дунёнинг саноқли мамлакатидагина мавжуд.

 

Туркманистон Президенти мамлакатимиз автомобиль саноати ривожидаги улкан муваффақиятлардан бири бўлган, замонавий стандартлар асосида, энг сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган ушбу корхона фаолиятини юқори баҳолади.

 

Олий мартабали меҳмон завод ҳудудида кўргазмага қўйилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий енгил автомобиллар, юк машиналари, тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаси билан танишди. Туркманистон Президенти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ушбу автомобиллар ва бошқа техника турининг кўплигига, уларнинг сифати ва дизайнига юксак баҳо берди. Гурбангули Бердимуҳамедовда "GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан янги ўзлаштирилган "Chevrolet Orlando” оилавий минивэни катта таассурот қолдирди. 2014 йилнинг биринчи чорагидан мазкур минивэнни кенг ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

 

Шу билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи якунига етди. 

alt

alt

alt


Просмотров: 2320
Комментариев: 1

avatar
1 elyor0166 • 10:39, 14.12.2013
Гап йук
avatar
 
Loginiz: Paroliz: