Янги йилдан эски намунадаги автомобиль рақамларининг амал қилиш муддати тугайди - 14 Декабря 2012 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Янги йилдан эски намунадаги автомобиль рақамларининг амал қилиш муддати тугайди

Дата: 07.12.2016
Автор: Admin

2012 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2010 йилдаги "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини узайтириш тўғрисида"ги 284-сонли қарорига биноан эски намунадаги автомобиль рақамларининг амал қилиш муддати тугайди. Демак, транспорт воситаларининг соҳибларида янги намунадаги рақамларни олиш учун уч ҳафтадан камроқ вақт қолди.

Эслатиб ўтамиз, автомобилларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тўғрисида қарор 2007 йил июнида қабул қилинган эди. Унга кўра барча автотранспорт воситалари янги намунадаги давлат рақами белгиларига 2011 йилнинг 1 январига қадар икки босқичда ўтказилиши кўзда тутилганди. Хусусан, ушбу жараён 2007 йилдан 2008 йилнинг биринчи ярмигича ихтиёрий равишда, 2008 йилнинг иккинча ярмидан 2011 йил 1 январигача эса мажбурий равишда амалга оширилиши режалаштирилганди.

Бироқ, янги намунадаги давлат рақами белгиларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ чўзилишлар сабаб, рақамларни алмаштириш муддатлари узайтирилди ва унга тўлиқ ўтиш 2013 йилнинг 1 январигача этиб белгиланди.

Рақам белгисини алмаштириш учун ЙХҲБнинг автотранспорт рўйхатга олинган тегишли бўлимига мурожаат қилиш ва автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш керак бўлади.

Республика ИИВнинг 2011 йил 21 декабрдаги 2303-сонли буйруғига биноан
рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилгани учун энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 1,5% миқдорида (119 минг 385 сўм) тўлов ундирилади. Эски намунадаги рақамни янгисига алмаштириш учун‎ - ЭКИҲнинг 0,75% миқдорида (59 минг 692,5 сўм) тўлов олинади. Техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов ЭКИҲнинг 10% ни (7 минг 959 сўм) ташкил этади. Бироқ, агар техник кўрик муддати тугамаган тақдирда, мажбурий техник кўрик учун тўлов олинмайди (бирламчи рўйхатдан ўтказиш ҳолати бундан мустасно).
Просмотров: 858

avatar
 
Loginiz: Paroliz: