"MTS" O'zbekistonga qaytish arafasida... - 25 Ноября 2012 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

"MTS" O'zbekistonga qaytish arafasida...

Дата: 07.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

"MTS" O'zbekistonga qaytish arafasida...
Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судининг Апелляция коллегияси, ушбу суд томонидан 2012 йил 17 сентябрда "МТС-Ўзбекистон” компаниясининг тўртта ходимига нисбатан чиқарилган қарорига қарши «Ўздунробита» МЧЖ берган апелляция шикоятини кўриб чиқди ва биринчи инстанция судининг «Ўздунробита» МЧЖ мулкини давлат фойдасига ўтказиш ҳақидаги қарорини бекор қилди ҳамда «Ўздунробита» МЧЖ га нисбатан қўйилган молиявий талаблар ҳажмини $600 млн даражасида белгилаб, ушбу маблағларни саккиз ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлигини эълон қилди. Бу ҳақда «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ хабар беради.

Бундан ташқари, Апелляция коллегияси компаниянинг тўртта ходимига нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида «Ўздунробита»МЧЖни фуқаролик жавобгар деб топди ва биринчи инстанция суди томонидан 2012 йил 17 сентябрда қабул қилинган компания мулкини хатлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Тошкент шаҳар судининг МТС-Ўзбекистон ходимларига нисбатан чиқарган ҳукми ўз кучида қолдирилди.

«Биз МТС нинг далиллари ҳам суд жараёни давомида эътиборга олиниб, компания талаблари қисман қондирилганлигидан мамнунмиз. Бу, вазиятни ҳал этишнинг ўзаро мақбул йўлларини излаш ҳамда келишмовчиликларни ҳал қилиш юзасидан биргаликда оқилона иш тутиш имкониятини яратади», - дейди МТС Гуруҳининг президенти Андрей Дубовсков.

Апелляция коллегиясининг қарори 2012 йил 08 ноябрь куни, суд тинглаш жараёнида ҳукм эълон қилинган пайтидан бошлаб кучга кирди. МТС иш материаллари ва Апелляция коллегияси ҳужжатларини қўлга киритиб, уларни ўрганиб чиққандан кейин ўз манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кейинги ҳаракатлари юзасидан қарор қабул қилади.
Просмотров: 3000

avatar
 
Loginiz: Paroliz: