"МТС-Ўзбекистон янги йилдан ўз фаолиятини қайта бошлайди" - 15 Декабря 2012 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

"МТС-Ўзбекистон янги йилдан ўз фаолиятини қайта бошлайди"

Дата: 10.12.2016
Автор: Admin-Aznaur
Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Россия ҳукуматларо комиссиялари учрашувини кузатаётган журналистлар ёпиқ эшиклар ортидаги муҳокамаларда МТС ишини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилинганини айтмоқда.
Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Козак етакчилигида 13 декабр куни Тошкентга сафар қилган Россия делегациясининг куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашиши белгиланган.
Ушбу учрашувларни билвосита кузатаётган тошкентлик мустақил журналист ва Uzmetronom интернет газетаси муҳаррири Сергей Ежковнинг айтишича, Ўзбекистон-Россия ҳукуматларо комиссиялари ўртасида бўлаётган музокаралардаги муҳим масалалардан бири айнан МТСнинг Ўзбекистондаги филиали "Ўздунробита" ширкати фаолиятини қайта тиклашдир.
Бугун кечки пайт соат 17:00 да Россия делегацияси раҳбари Дмитрий Козакни президент Каримов қабул қилади. Кейин иккала ҳукумат комиссияси ўртасида музокаралар бўлади ва кечки соат 19:00 да матбуот анжумани бўлиши керак. Биздаги маълумотларга кўра, бу анжуманда МСТнинг иши қайта иш бошлаши расман эълон қилинади.
МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган "Ўздунробита"нинг қайта иш бошлашига шу вақтга қадар ҳам шубҳа қилмаган журналист Сергей Ежков ҳам очиқ тарзда бўлмаса-да, ширкатнинг собиқ ходимлари ишни январдан бошлашга шайланишаётганидан хабардор эканини айтди.
20 ноябр куни Ўзбекистон Олий Хўжалик суди "Ўздунробита”нинг лицензиясини қайта тиклаш мақсадида Тошкент шаҳар Хўжалик суди ҳукми устидан киритилган даъво аризасини кўриш жараёнини номаълум муддатга тўхтатган эди.
Просмотров: 4685
Комментариев: 1

avatar
1 gayrat_92 • 09:46, 17.12.2012
zor biggrin biggrin
avatar
 
Loginiz: Paroliz: