МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИДА МАМЛАКАТНИНГ БОШ АРЧАСИ ҚАД КЎТАРМОҚДА (ФОТО) - 27 Декабря 2013 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИДА МАМЛАКАТНИНГ БОШ АРЧАСИ ҚАД КЎТАРМОҚДА (ФОТО)

Дата: 06.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

Майдонда жами 2 минг киши иш олиб бормоқда, хусусан баландлиги 22 метрни ташкил этадиган мамлакат бош арчасини ўрнатиш ишлари махсус кран ва алпинистлар ёрдамида амалга оширилмоқда.

alt

Шу кунларда пойтахтимиздаги Мустақиллик майдони ёнидан ўтган киши бу ерда Янги йил байрамига кўрилаётган катта тайёргарлик ишларига гувоҳ бўлади. Бу ерда тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонларига байрам кайфиятини улашиш, уни кўнгилдагидек нишонлашлари учун ишчи ва мутахассислар гуруҳи иш олиб бормоқда. Жумладан, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбектеатр" ижодий уюшмаси, "Тошшаҳарнур" унитар корхонаси, Тошкент шаҳар ободонлшатириш бош бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги савдо департаменти, Тошкент шаҳар ИИББ, ФВВ ходимлари юртдошларимизнинг байрамни муносиб кутиб олишларига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Майдонда жами 2 минг киши иш олиб бормоқда, хусусан баландлиги 22 метрни ташкил этадиган мамлакат бош арчасини ўрнатиш ишлари махсус кран ва алпинистлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Тез орада қиш зийнати бўлмиш ушбу арча 12 минг қўғирчоқ ва ранг-баранг товланувчи чироқлар билан безатилади.

alt

Байрам кунлари майдонда 60 нафар қорбобо ва қорқиз меҳмонларга юқори кайфият улашади. Бу ерда шунингдек, илк марта турли чироқлар билан безатилган эртак қахрамонларининг конструкциялари ўрнатилади. Яна 30та аттракцион, шунча савдо пункти, 14та беш метрлик арчалар ҳам майдонга байрам манзарасини баҳш этади. Муҳим томонларидан бири шундаки, ушбу байрам томошаларини нафақат Тошкентда балки бутун дунёдан туриб томоша қилиш имконияти яратилади. Майдонга ўрнатиладиган веб-камера орқали байрам дастурини интернет орқали намойиш этиш кўзда тутилган. 

alt

Байрам кунлар майдонга кўплаб одамларнинг ташриф буюуришини инобатга олиб, бу ерга иккита катта экранни ўрнатиш режалаштирилган. Уларнинг бири таниқли хонандалар, театр жамоалари, маданият марказларининг  чиқишларини олиб кўрсатса, иккинчисида мультфильм ва шарқ эртакларини томоша қилиш мумкин бўлади. 

alt

Бу ҳали ҳаммаси эмас, бу йил илк марта бутун республикада ўтаётган янги йил байрам томошаларини айнан Мустақиллик майдонида туриб томоша қилиш имконияти яратилмоқда. Томошалар сценарийси бош рассоми Акмал Жамолиддиновнинг бизга маълум қилишича байрамда ён-атроф ранг-баранг чироқлар ва рангларга бурканади. 

alt

Мустақиллик майдонидан ташқари Тошкентда яна тўртта майдонда катта арча ўрнатилмоқда: булар Хадра, Ал-Хоразмий ва Аҳмад Дониш майдонларидир.

Просмотров: 1096

avatar
 
Loginiz: Paroliz: