O'ZBEKISTON MUSULMONLAR IDORASI 21-KUNI " QIYOMAT QOYIM " XAQIDAGI BASHORATLARGA ISHONMASLIKKA CHAQIRADI - 20 Декабря 2012 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

O'ZBEKISTON MUSULMONLAR IDORASI 21-KUNI " QIYOMAT QOYIM " XAQIDAGI BASHORATLARGA ISHONMASLIKKA CHAQIRADI

Дата: 04.12.2016
Автор: Admin-Aznaur
O'zbekiston musulmonlar idorasi 21-kuni " Qiyomat qoyim " xaqidagi bashoratlarga ishonmaslikka chaqiradi

"Аслида бундай бемаъни миш-мишларга муносабат билдириш ниятимиз йўқ эди. Аммо унинг мавзуси бўлмиш Қиёмат қойим бўлиши ақидавий масала бўлгани учун, бу тутуриқсиз гапларга халқимиз орасида ҳам ишонганлар ва уни тарқатиб юрганлар топилиб қолгани учун бироз тушунча беришга жазм қилдик" - дейилади идора сайтига жойлаштирилган маълумотда.
"Барча ақида китобларимизда Қиёматнинг қачон қойим бўлиши ёлғиз Аллоҳ таолога аёнлиги ёзиб қўйилган. Аллоҳ таборака ва таоло бешта нарсани ҳеч кимга, ҳаттоки пайғамбарлару муқарраб фаришталарга ҳам билдирмай, Ўз ғайб илмига яширган. Шулардан бири Қиёматнинг қачон қойим бўлишидир. Бу ҳақда Қуръони каримда кўплаб ояти карималар бор. 
Жумладан, бундай марҳамат қилинади: 
"Сиздан (эй Муҳаммад!)қиёмат ҳақида, унинг қачон қоим бўлишини сўрашади. Айтинг: "Унинг илми Раббим ҳузуридадир. Унинг вақти (келгани)да уни Ўзи билдиради. (Қиёмат) осмонлар ва Ерга оғирлик (тушкунлик) қилур. Сизларга (у)тўсатдан келиб қолур". Сиздан гўё у ҳақда вакил (хабардор бўлганингиз)дек сўрашади. Айтинг: "Унинг илми (аниқ маълумоти) Аллоҳ ҳузуридадир. Лекин одамларнинг аксарияти (буни) билмайдилар” (Аъроф, 187).
Шунингдек, "Жаброил ҳадиси” деб номланган машҳур ҳадисда фаришта Жаброил (алайҳиссалом) одам суратида келиб, саҳобалар даврасида ўтирган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан савол-жавоб қиладилар. У зот саволларидан бирида "Қиёмат қачон бўлади?” деб сўраганларида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): 
"Бу борада сўралувчи сўровчидан билимдонроқ эмас” (яъни Қиёматнинг қачон бўлишини худди Сиз билмаганингиздек, мен ҳам билмайман), деб жавоб берганлар (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Бундан ташқари, ақида китобларимизда Қиёмат қойим бўлишидан илгари унинг кичик ва катта аломатлари содир бўлиши айтилган. Улар воқеликда содир бўлади. Содир бўлмай туриб эса, Қиёмат қойим бўлиши мумкин эмас. 
Бу ҳақда Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари шундай дедилар:
– Қуръони каримнинг ўнлаб жойларида қиёмат кунини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, белгилай олмайди, дейилган. Ҳатто пайғамбарлар ҳам, азиз-авлиёлар ҳам уни қачон бўлишини билмайди. Лекин қиёматнинг тўсатдан бўлиши ҳақ. Ҳадису шарифларда унинг аломатлари айтилган. Мана шу айтилган аломатларнинг ҳали ҳаммаси рўёбга чиққани йўқ. Саҳобалардан бири Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) "Қиёмат қачон қойим бўлади?” деб сўраганида у зот "Қиёматга нима ҳозирлаб қўйдинг?” деб жавоб берган эканлар. Дарҳақиқат, қачон бўлишини ҳеч ким билмайдиган нарсани фалон куни бўлади, деб ваҳима қилиб юргандан кўра, савобли ишларни кўпроқ бажариш зарур".
 
 МАНБА darakchi.uz
Просмотров: 1421

avatar
 
Loginiz: Paroliz: