Самарқандда қадимий обидалар макетлари боғини очишмоқчи - 2 Июля 2013 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Самарқандда қадимий обидалар макетлари боғини очишмоқчи

Дата: 03.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

Registan

Регистон ансамблини реставрация қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича мустақил дирекцияси Улуғбек, Шердор ва Тилла-Қори мадрасаларининг 1:50 масштабдаги макетини тайёрлади. 


Бутун дунёга машҳур бўлган ушбу қадимий обидаларнинг кичрайтирилган аналогларини яратишда нафақат математик ва геометрик пропорцияларининг аниқлигига, балки барча орнаментларини акс эттришга эътибор қаратилган, деб ёзади «Народное слово» газетаси. 


Асрлар давомида бинонинг зиён етган нақшлари ва ёзувлари сақланиб қолинган оргинал элементлар асосида реконструкция қилинди. Макет яратувчиси, архитектор-реставратор Маматқул Ҳолиқуловнинг айтишича, макетларни ясаш жараёнида усталар қадимий ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, бугунги кунгача сақланиб қолинмаган архитектура ишланмаларини ҳам қайта тиклашган. 

"Обидалар кичрайтирилган макетларининг яратилиши билан уларнинг энг дастлабки кўринишлари тикланди", — дейдли уста. 

Энди архитекторларда яна бир ажойиб ғоя туғилди. Улар ўрта асрларга оид ана шу обидаларнинг мини-боғини яратишмоқчи. Яъни бунда Самарқанддаги барча қадимий архитектура ёдгорликларининг макети ясалиб, бир жойга тўпланади ва ажойиб боғ ҳосил бўлади.  


Агар ушбу ғоя амалга ошса, сайёҳлар ва юртдошларимиз учун яна бир диққатга сазовор гўша яратилган бўлар эди, дейди Ҳолиқулов.


darakchi.uz
Просмотров: 774

avatar
 
Loginiz: Paroliz: