U"Galaxy S3" dunyodagi eng mashxur smartfonga aylandi - 25 Ноября 2012 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

U"Galaxy S3" dunyodagi eng mashxur smartfonga aylandi

Дата: 05.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

"Galaxy S3" dunyodagi eng mashxur
smartfonga aylandi

Йилнинг учинчи чорагида 18 млн дона Galaxy S III смартфони сотилган.

Samsung компаниясининг Galaxy S III аппарати 2012 йилнинг учинчи чорагида дунёдаги энг машҳур смартфонга айланди, дея хабар берилади Strategy Analytics ҳисоботида.
2012 йил август-октябрь ойларида Samsung компанияси 18 миллион дона Galaxy S III смартфонларини етказиб берган. Маҳсулот етказиш кўлами бўйича иккинчи ўринда 16,2 миллион дона мартфон кўрсаткичи билан iPhone 4S турибди. Бу билан Galaxy S III бозорнинг 10,7%ини, iPhone 4S эса 9,7%ини эгаллаб турибди.
Йилнинг иккинчи чорагида эса, яъни апрель-июнь ойларида iPhone 4S телефонлари Galaxy S III дан уч баробар олдинда эди: Apple смартфонлари 19,4 миллион дона сотилган бўлса, Samsung телефонлари 5,4 миллионта сотилган. Айтиш жоизки, Samsung аппарати май ойининг охиридагина сотувга чиқди ва бу ҳолат чорак якунларига ўз таъсирини ўтказди.
iPhone 4S етказиб бериш кўламининг пасайишига iPhone 5 смартфонининг чиқиши билан боғлиқ. Янги ускуна дўконларга 21 сентябрда етиб келди. Октябрь ойи охиригача олти миллион дона iPhone 5 сотилган бўлиб, бу бозордаги 6%ли улушни кўрсатади.
Умумий ҳисобда 2012 йилнинг август-октябрь ойларида смартфон ишлаб чиқарувчилар иккинчи чоракка қараганда 15 миллионтага кўп, жами 170 миллионта ускунани истеъмолчиларга етказиб берганлар.
Учинчи чоракда планшетларни етказиб бериш IDC таҳлилий марказининг маълумотларги кўра, 27,8 миллион донани ташкил этган. Дунё бозорида ҳамон Apple етакчилик қилмоқда. Бироқ чорак бўйича iPad улуши ОС Android асосидаги ускуналар босими остида 59,7% дан 50,4% га тушиб кетган.

Просмотров: 1697

avatar
 
Loginiz: Paroliz: