Ўзбек олимлари зилзилани “башорат” қилувчи қурилмани яратди - 14 Декабря 2012 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Ўзбек олимлари зилзилани “башорат” қилувчи қурилмани яратди

Дата: 06.12.2016
Автор: Admin

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Физика-техника институти "Физика — Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси олимлари томонидан экспериментал қурилма яратилди. Унинг ёрдамида қисқа муддатда зилзила хавфини олдиндан аниқлаш мумкин.


ЎзФА Физика-техника институти илмий ходими Асатилла Мақсудовнинг сўзларига кўра, янги қурилма ўтган йилнинг июль-ноябрь ҳамда жорий йилнинг февраль-апрель ойларида синовдан ўтказилган.

Хусусан, 2011 йилнинг 19 июлида Тошкент ва Фарғона водийсида юз берган 5 балли зилзила (эпимаркази Қирғизистон тоғларида) вақтида қайд этилган сигнал 1700 ўлчов бирлигини, 20 июлда Японияда содир бўлган ер силкиниши вақтида эса 700 ўлчов бирлигини ташкил этган.

Ушбу табиий офатлардан 2-3 кун олдин ҳисоблагичлар аниқлаган сигналлар миқдори бир неча ўн баробар ошиб бориб, табиий офат юз берган вақтгача ўсишда давом этган ҳамда ҳодисадан сўнг унинг кўрсаткичи нолинчи даражага тушиб кетган.

Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, агар содир бўладиган зилзила эпимаркази ўрнатилган қурилмага яқин ҳудудда бўлса, бу кўрсаткич ўзининг энг юқори даражасига кўтарилади, деб ёзади "Халқ сўзи” нашри.

Мазкур қурилма бошқаларидан фарқли равишда турли детекторлар ёрдамида зарядланган зарралар ва нейтронлар ўзгаришини бир вақтда қайд этиш орқали ер қимирлашини қисқа муддатда башорат қилиш ишларини мукаммаллаштиради. Агар у Ер юзасидаги сейсмик фаол ҳудудларга ўрнатилса ва олинган сигналлар йўналишлари таҳлил этилиб, ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилса, содир бўладиган ер қимирлашининг нафақат вақти, балки унинг эпимаркази йўналишини ҳам башорат қилиш мумкин. Бу эса сейсмология соҳасидаги илмий тадқиқот ишларини янада кенгайтиришни тақозо этади.
Просмотров: 995

avatar
 
Loginiz: Paroliz: