"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётлари ичида электрон сигарет ва нос чекиш тақиқланди - 8 Февраля 2013 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётлари ичида электрон сигарет ва нос чекиш тақиқланди

Дата: 11.12.2016
Автор: Admin-Aznaur
samolyot-bortЎзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғига биноан йўловчиларнинг ҳаво кемаси (ҲК) ичидаги юриш-туриш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, йўловчи МАЖБУР:
-ҲК ичида ҳаво кемаси командирининг ёки экипаж аъзосининг ҳаво кемаси командири номидан берган парвоз ва ҲК ичидаги одамлар хавфсизлигини, мол-мулк бут сақланишига доир фармойишларини бажаришга;
- ҲК саҳнида учиш талонида кўрсатилган жойга ёки зарур бўлган ҳолларда экипаж аъзоларининг кўрсатмасига мувофиқ жойлашишга;
-Юкларини махсус ажратилган жойларга жойлаштиришга;
- "Камарларни тақиш” таблоси ёқилганда хавфсизлик камарларини тақишга.

МУМКИН ЭМАС:
- гиёҳванд моддалар, тамаки маҳсулотларини (носвой ҳам)  истеъмол қилиш, электрон сигареталардан фойдаланиш;
- белгиланган меъёрдан ташқари, дьюти-фри дўконларидан сотиб олинган алкоголь маҳсулотларини истемол қилиш;
- учувчилар кабинасига кириш;
- самолётнинг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш;
- жамоат тартибини бузиш ва атрофдагиларни безовта қилиш;
- рухсатсиз авария-қутқарув жиҳозларини ишлатиш;
- рухсатсиз бошқа жойларга ўтириш.

ЧОРА
Йўловчи ўз мажбуриятларини бажармаса, қоидаларга амал қилмаса у билан тузилган ташиш шартномаси исталган манзилда бекор қилиниши мумкин. Яъни қоидабузар йўловчи экипаж томонидан исталган аэропортда самолётдан тушириб юборилиши мумкин.

ЙЎЛОВЧИ ҲУҚУҚИ:
-       Йўловчи ҲК экипажи аъзоларидан ташиш шартномаси шартларида белгиланган хизматларнинг кўрсатилишини талаб қилишга;
-       Жамоат тартибини бузаётган, безовта қилаётган, таҳдид туғдираётган бошқа йўловчи устидан экипажга мурожаат қилишга;
-       Худди шундай ҳаракат учун экипаж аъзолари устидан шикоят қилишга ҳақли.

Ушбу қоидалар билан мана бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Manba: darakchi.uz
Просмотров: 1389

avatar
 
Loginiz: Paroliz: