Ўзбекистонда Чехия фуқаролари учун виза режими осонлаштирилди - 3 Марта 2014 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Ўзбекистонда Чехия фуқаролари учун виза режими осонлаштирилди

Дата: 09.12.2016
Автор: Admin

6-мартдан бошлаб Чехия Республикаси Ўзбекистондаги cоддалаштирилган виза режимидаги мамлакатлар гуруҳига киритилди.
 

alt

Амалда бу шуни англатадики, эндиликда Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ва консулликлари Чехия фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаларини икки кун ичида кўриб чиқадилар, ариза топширилган кун бу муддатга киритилмайди. Шунингдек Ўзбекистонга тадбиркорлик ёки туристик мақсадларда келиш истагини билдирган Чехия фуқароларидан Ўзбекистон фуқаролари томонидан бериладиган таклифномалар талаб қилинмайди, маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан тасдиқланган дея хабар беради Uzreport АА

Эндиликда виза сўровномасида тадбиркорлик ёки туристик мақсадларни кўрсатиб ўтиш виза олиш учун етарли бўлади. Визалар мамлакатга бир ёки бир нечта киришлар учун очиқ бўлиб, умумий тариф тизимига асосланади.

Бизнес виза бир йил, туристик виза эса бир ой муддатгача берилиши мумкин. Шунга қарамасдан меҳмонхоналарда яшаш ва рўйхатдан ўтиш мажбурий шарт сифатида қолдирилган. Агар ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқароси томонидан шахсан таклиф қилинган бўлса, унда худди аввалгидай ушбу шахснинг таклифномасини тақдим қилиш сўралади.

Сўнги йилларда Ўзбекистон ва Чехия орасида иқтисодий ва маданий алоқаларни фаоллашгани кузатилади. Буларга мисол қилиб Ўзбекистонда хозирда фаолият юритаётган Чехия билан ўамкорликда очилган 19 корхонани келтиришимиз мумкин, ушбу корхоналарнинг 8 таси 100% Чех капитали асосида ташкил қилинган. Бундан ташқари икки мамлакат орасида Олий Таълим сохасида ҳам кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳозирда Чехияда Ўзбекистонлик талабалар катта кўпчиликни ташкил қилади.

Просмотров: 788

avatar
 
Loginiz: Paroliz: