Ўзбекистонда ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга тушди - 2 Июля 2013 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Ўзбекистонда ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга тушди

Дата: 04.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

elektorn-hukumat


2013 йил 1 июль куни Интернет тармоғида www.my.gov.uz манзили бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) тест режимида ишга туширилди. 

Шу муносабат билан бугун Алоқа музейи биносида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун "ягона ойна” режимида давлат интерактив хизматларини кўрсатувчи Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ишга туширилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Матбуот анжуманини олиб борган Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ш. Шерматовнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширилиши мамлакатимизда "Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантириш йўлида қўйилган яна бир муҳим қадам ҳисобланади.  

Ягона порталнинг шиори - "Хизматлар янги қиёфада” деб номланади ва бу он-лайн тарзда ягона нуқта орқали давлат интерактив хизматларини тақдим этиш маъносини билдиради. Матбуот анжумани давомида иштирокчилар, мутахассислар ҳамда давлат органлари вакиллари томонидан Ягона порталнинг ишлаш тамойиллари, ҳамда унда аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан ўзаро алоқадорлиги кўриб чиқилди. 

Ҳозирги кунда Ягона портал орқали тест режимида кундалик турмушга тааллуқли соҳа ва йўналишларни ўз ичига олувчи 40 ортиқ интерактив хизматлар тақдим этилмоқда. Уларнинг ичида автоматик тарзда тақдим этиладиган "Юридик ва жисмоний шахслар учун Интернет ва стационар телефон улаш учун аризаларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш” ва "Давлат солиқ хизматлари органлари томонидан солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш учун аризаларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш”,"Телекоммуникация соҳасига тегишли лицензияларни олиш бўйича аризаларни қабул қилиш” каби хизматлар мавжуд. Бундан ташқари, тадбиркорлар учун тегишли лицензияларни олиш учун аризаларни электрон равишда юбориш хизматлари ҳам жорий этилган.

 

Асосий эътибор аҳолидан келиб тушган мурожатларни кўриб чиқишга қаратилган. Ягона портал орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз мурожаатларни юборишлари мумкин.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ягона портал орқали тақдим этиладиган интерактив давлат хизматлар ичида ярим автоматик тарзда тақдим этиладиган ахборот-маълумот хизматлари ҳам мавжуд.

Ягона порталнинг яна бир асосий ва зарур бўлган жиҳатларидан бири, бу -"Статистика” модулидир. Ушбу модуль орқали давлат органи томонидан фойдалувчининг мурожат ва аризаларини реал вақт тарзида кўриб чиқиш ва бажариш жараёнини кузатиш мумкин. Ушбу модуль давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги даражасини ошириш, аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган.

Ягона порталнинг яратувчилари аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари вакилларидан Ягона портални такомиллаштириш мақсадида йўллаган таклифларини қабул қилишга тайёрлиги ва мулоқот учун очиқ эканликларини таъкидлаб ўтишди.

Ягона портал ўзбек ва рус тилларида фаолият юритади. Ҳозирда портал синов режимида ишламоқда. Кўрсатилаётган хизматлар сони аста секин кўпайтирилади. 


darakchi.uz
Просмотров: 1054

avatar
 
Loginiz: Paroliz: