Ўзбекистонда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади - 22 Ноября 2012 - REFERATLAR.Uz - Barcha Turdagi Referatlar To'plami
Sayt Menyusi
Xizmatlar
Biz Facebookdamiz!
Teglar
Qidiruv
Shaxsiy profil
Гость
Ro'yxatdan o'ting yoki Login-Parol orqali kiring va to'liq imkoniyatlarga ega bo'ling!
Referatlar bo'limi
Statistika
uzbek.mobi

Ўзбекистонда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади

Дата: 11.12.2016
Автор: Admin-Aznaur

Ноябрь куздан қишга ўтувчи ой ҳисобланади. Марказий Осиё иқлими шароитларида ноябрь ойи узоқ вақт давомида, баъзида эса бутун ой ичида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб турадиган йиллар ҳам кузатилган.


Бироқ, ноябрь ойи учун асосан ҳароратнинг кескин ўзгариши, илиқ об-ҳавонинг тўсатдан совуқ ҳавога алмашиши хос. Бундан пайтларда кечалари ҳарорат минус кўрсаткичга тушиб кетади.

Ўзгидромет бош синоптиги Ирина Зайцеванинг OLAM.uz Порталига берган маълумотига кўра, бу йил Ўзбекистон аҳолиси ноябрь ойининг ўзгарувчан характерини ўзида ҳис қиляпти. Хусусан, 11 ва 12 ноябрь кунлари ҳарорат 20 даража илиқни кўрсатган бўлса, бугун, 19 ноябрь куни ҳаводаги кескин ўзгаришлар фонида биринчи қор ёғди.

Душанбага ўтар кечаси ва эрталаб ёмғир кўринишидаги ёғинлар ҳароратнинг кескин тушиб кетиши ҳисобига муз томчиларга айланди. Ҳарорат 10-15 даражадан +3 даражагача тушди.

Республика ҳудуди бўйлаб ёққан ёғинлар бугун кун давомида тўхтайди. Яқин тўрт кун ичида бизни қуруқ ва совуқ об-ҳаво кутади. Ҳарорат иқлим нормасидан 4-6 даража паст бўлади: тунда термометр 0-5 совуқни кўрсатса, кундузи +3 +8 атрофида бўлади.
Просмотров: 673

avatar
 
Loginiz: Paroliz: